Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
дунёқарашга эгалигини кўрар, ички аҳволи ва ички заифлигини, фикр ва қонунчиликнинг қотиб қолганини, умматнинг парчаланиб кетганини ҳис этмасди. Бу ҳолни кўришдан унинг Европа устидан ғалабалари, Болқонни ва Европанинг жануби-шарқий қисмини босиб олгани тўсиб қўйган эди. Дарҳақиқат, бу ғалабалар Европадаги барча давлатларни Усмоний халифаликдан қўрқувга соларди. Бутун олам исломий қўшин мағлуб бўлмайди ва ҳеч ким мусулмонларга қарши тура олмайди, деган фикрга келган эди.
Кейин «Шарқий масала» пайдо бўлиб қолди. Ўша пайтда бунинг маъноси - IX (XV) асрда Муҳаммад Фотиҳ ва унинг ортидаги султонлар етакчилигидаги усмонийларнинг ҳужумларидан сақланишни англатар эди. Бу ҳужум ҳижрий XI аср охирларигача Сулаймон Қонуний етакчилигида давом этди ва то XII (XVIII) асрнинг охирларигача ҳукм сурди. Исломий Давлатдаги давомийлик қуввати мана шу муддатда унга ўша қудратни бериб турган кучли омил бўлди. Дарҳақиқат, мусулмонлардаги ақида қуввати, уларнинг зеҳнларида тиниқ бўлмаса-да, ҳаёт ҳақидаги муайян тушунчаларнинг мавжудлиги ва ёмон татбиқ қилинса-да, ҳаётда Ислом низомининг ҳукмронлиги Давлатни ушлаб турди ва унга қувват бахш этди. Шунингдек, бунга Европадаги фикрий ва қонуний жиҳатдан беқарор вазият ҳам ёрдам берди. Давлат Исломни тўғри тушунишга ҳаракат қилиши, араб тилига аҳамият бериши, ижтиҳодни қўллаб-қувватлаши ҳамда фикрий ва қонунчилик жиҳатларига эътиборни кучайтириши ҳам мумкин эди. Шундай қилганда бу давлат мустаҳкамланар, ер юзига ҳукмини ўтказар, Ислом ёрдамида оламнинг қолган жойларини ҳам - уларга Исломни олиб бориб - фатҳ қилар эди. Бу билан ҳам ўзини мустаҳкамлаган, ҳам олам табиатини исломий дунёқарашга ўзгартирган, ҳам инсониятни бузуқлик ва ёмонликлардан ҳалос этган бўларди. Лекин булардан бирортаси ҳам юз бермади. Араб тилини қўллаб-қувватлаш фақат арабларга баъзи таълимий ва илмий мансаблар беришда намоён бўлди. Бу нарса эса араб тилини кучайтиришга ҳам, фикрни уйғотишга ҳам таъсир этмади. Чунки бу нарса араб тилини давлат тили қилишга хизмат қилмади. Аслида Исломий Давлатда араб тили давлат тили бўлиши зарур. Шунингдек, фикрий ва фиқҳий жиҳатларга нисбатан ҳам бирор нарса қилинмади. Шунинг учун бу заиф ва хато ҳаракатнинг таъсир кучи қирқилди. Аҳвол ўзининг эгри йўлида юришда давом этаверди. Ҳижрий XII асрнинг иккинчи ярми (XVIII) келгач ҳолат ўзгарди ва ички заифлик кўриниб қолди. Чунки давлат ёмон татбиқ қилинаётган исломий низомнинг қолдиқлари устига, айримлари исломий ва айримлари бегона бўлган фикрлар устига қурилган эди. Ҳукм юритиш, умуман олганда, Ислом низомидан йироқ эди. Бунинг сабаби исломий фикрларни хато тушуниш ҳамда, ижтиҳод ва мужтаҳидлар йўқлиги учун, Ислом низомининг ёмон татбиқи эди.
125-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|